Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғиждувонда ағдарилган автобус: расмий тафсилотлар эълон қилинди

Ғиждувонда ағдарилган автобус: расмий тафсилотлар эълон қилинди

Фото: «UzNews.uz»

Бугун Бухорода автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида ушбу ҳодиса тафсилотлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 10:50да Бухоро вилоятининг Жондор туманида содир бўлган. Ғиждувон туманида яшовчи Ж.Музаффаров бошқарувидаги «Сетра» русумли автобусни туман ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 319-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида авуловнинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетган. Оқибатда автобус йўл четига чиқиб, «ёнбошлаган».

Ҳодиса оқибатида 49 нафар йўловчининг 4 нафари жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 26 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Яна 19 нафар йўловчи эса жароҳат олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг