Германияга хавфли вирус ҳужум қилди
Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн ерига H5N8 парранда гриппига мансуб хавфли вирус ҳужум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Маҳаллий ҳукуматнинг хабарига кўра, қисқа фурсат ичида биргина фермада саккизта жўжа нобуд бўлган. Қолган касал қушлар аниқланиб, йўқ қилингани маълум бўлди. Бундан ташқари, вирус Германиянинг яна бир ери — Қуйи Саксония паррандачилик фабрикасида ҳам қайд этилган. Нидерландия ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келди: қишлоқ хўжалиги вазирлиги 200 мингта товуқни сўйишга буйруқ берди.
Бу йил парранда гриппи ўчоғи Россияда ҳам аниқланди. Августнинг бошларида хонаки ғоз ва ёввойи ўрдакларда H5N8 парранда гриппи вируси қайд этилган.
Юқори патоген парранда гриппи — қишлоқ хўжалиги ва ёввойи паррандаларнинг ўткир вирусли касаллиги бўлиб, нафас ҳамда ошқозон-ичак йўлларини зарарлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter