Германияда темирйўл қурилишида итлардан фойдаланилади
Германия темир йўл қурилиш оператори Deutsche Bahn (DB) итлар ёрдамида йўл қурилишини тезлаштиришга қарор қилди. Ҳайвонлар иш вақтида уларни хавфсизроқ жойларга тезроқ кўчириш учун ёввойи ҳайвонларни қидиришга ўргатилади. Бу ҳақда Reutersга асосланиб Lenta.ru маълум қилди.
Итларга судралувчи илонларни, сариқ қоринли қурбақаларни, кўршапалаклар, шунингдек, девор ва қум калтакесакларини излаш ўргатилади. Итлар очиқ ҳавода ҳам, об-ҳаво шароити ҳар хил бўлган иқлим камераларида ҳам ишлашга ўқитилади. Улар тухум пўстлоғи ва тулаш пайтида тўкилган туклар ёки тери ҳиди ёрдамида қидиришлари керак бўлади.
Ҳайвонларнинг ривожланган ҳид ҳисси туфайли йилнинг исталган вақтида Қизил китобга киритилган ўрмон ҳайвонларини тезда топиш ва қурилишни эрта бошлаш мумкин бўлади. Итлар майдонларни ўрганаётганда, кинологлар маълумотларни планшетларга ёзиб олишади ва уни лойиҳада иштирок этаётган барча ташкилотлар кириш ҳуқуқига эга бўлган тизимга киритадилар.
DBнинг инфратузилмани режалаштириш бўйича директори Женс Бергманннинг сўзларига кўра, бу ҳайвонларнинг Германиядаги қурилиш лойиҳаларига биринчи марта ёрдамлашиши бўлади. Компаниянинг таъкидлашича, кинологлар аллақачон турли зотдаги олтита итни ўқитишни бошлаган – улар 2022 йил бошидан ишчиларга ёрдам беришни бошлайди.
Май ойида Шотландия Grant's Whisky заводи спиртли ичимликларни сақлаш идишлари сифатини назорат қилиш учун итни ёллаган. Рокко исмли кучук ёғоч бочкаларни ҳидлайди ва улар вискига мос келадими ёки йўқлигини аниқлайди. Ит, шунингдек, бутун заводни ўрганади ва агар у ғалати ҳидни сезиши билан ходимларни огоҳлантиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter