Германияда иккита самолёт бир-бири билан тўқнашди
Германиянинг Кюкховен шаҳридаги аэродром яқинида иккита ўта енгил самолёт бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Авиаҳалокат бугун, 17 ноябрь куни содир бўлган.
Учувчилардан бири ҳалок бўлган, у 70 ёшда эди. Иккинчи самолёт учувчиси жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, у 60 ёшда эди.
Таъкидланишича, икки учувчи ҳам «L19» моделда парвоз қилувчи маҳаллий учиш клуби аъзолари бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, тўқнашув битта самолёт энди кўтарилаётган, иккинчиси эса қўнаётган чоғида содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter