Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия президенти Меркелга ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабарномани топширди

Германия президенти Меркелга ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабарномани топширди

Фото: «Rbc.ru»

Aнгела Меркелга Германия канцлери лавозимидаги муддати тугагани ҳақида расмий хабар берилди. Бу ҳақда расмий маросимдан олинган видеони эълон қилган РИA Новости ёзмоқда.

Ҳужжатни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширди. Энди Меркель расман ўз лавозимини тарк этди. Лекин янги канцлер сайлангунга қадар вақтинча унинг вазифасини бажариб туради.

Тахминларга кўра, янги канцлер Германия социал-демократик партияси раҳбари Олаф Шольц бўлади. Унинг партияси 26 сентябрда бўлиб ўтган сайловларда 25,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Консерватив блок Христиан ижтимоий иттифоқи атиги 24,1 фоиз овоз тўплади.

СПД раҳбари Олаф Шольц Рождество олдидан коалиция тузиш ҳақида келишиб олишни режалаштирмоқда. Aйни дамда янги ҳукмрон коалиция ҳокимиятга келгунига қадар канцлер ваколатлари Меркелда қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг