Германияда поезддан сачраган учқун 8 уйни кул қилди

Германиянинг Зигбург шаҳрида содир бўлган ёнғин туфайли 8 та кўпқаватли уй фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Кёльндан Франкфуртга қатнайдиган тезюрар поезддан чиққан учқун ёнғинга сабаб бўлган.
Тилсиз ёв туфайли, полиция маълумотларига кўра, 40 киши, ўт ўчирувчилар маълумотларига кўра эса 12 киши яраланган.
Кёльн ва Франкфурт йўналиши бўйича барча поездлар қатнови бекор қилинди.
Олов бартараф этиляпти, келтирилган зарар эса ҳисоблаб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter