Ғазо секторида қанча одам қурбон бўлгани очиқланди
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш бошқармаси Исроил армиясининг бомбардимонлари натижасида жароҳатланганлар сони 5300 нафарга, ҳалок бўлганлар сони еса 1100 нафарга етганини маълум қилди.
«1100 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 5339 нафари турли даражадаги оғирликдаги жароҳатлар олди», — дейилади хабарда.
Aввалроқ Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида жароҳатланганларнинг камида 60 фоизи аёллар ва болалар эканлигини маълум қилганди. Вазирлик бошқа тафсилотларга аниқлик киритмаяпти.
7 октябрдан бери Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Исроил ҲАМАС ҳужумига жавоб сифатида Фаластиннинг Ғазо ҳудудига бомба ёғдиришда давом этяпти.
Euronews хабарига кўра, Ғазодаги барча шифохоналар тўлиб кетган, ўликхоналарда ҳам жой қолмаган.
Аввалроқ тўқнашувлар оқибатида 700 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter