Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гавайидаги орол довулдан сўнг йўқолиб қолди

Гавайидаги орол довулдан сўнг йўқолиб қолди

Фото: «Корреспондент.net»

Гавайи архипелагига ёпирилган «Валака» довули оқибатида ундаги ороллардан бири ювилиб кетди. Бу ҳақда «Honolulu Civil Beat» хабар берди.

Ист-Айленд оролининг йўқолиб қолганини олимлар йўлдошда олинган суратлардан пайқаб қолишди. Улар тез орада воқеа жойига бориб тадқиқот ўтказишмоқчи.

Қум-шағалдан иборат оролнинг майдони 4,5 гектар эди. Унда Гавайи тюленлари ва яшил тошбақалар яшарди.

Таъкидланишича, бу Френч-Фригат-Шолс атоли йўқотган иккинчи оролдир. Бироқ олдингиси (Триг ороли) аста-секин емирилиб, сувга ғарқ бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг