«Galaxy S10» юқори ўлчамли камера билан чиқади
«Samsung» компанияси смартфонлар учун иккита фотоматрицани тақдим этди: биринчиси — 48 мегапикселли «Bright GM1», иккинчиси — 36 мегапикселли «Bright GD1». Буларнинг биринчиси тақдим этиладиган «Galaxy S10» смартфонига ўрнатилиши мумкин, дея хабар берди «TechRadar».
Бундай ўлчамли камера айниқса тунги фотосуратларни янада ёрқинроқ олади. Пиксел ўлчами қанча катта бўлса у шунча кўп ёруғлик ўтказади. Шундан келиб чиқилса, 48 МП камеранинг керакли сифатни уддалаши савол остида қолади. Бироқ бир йўла тўртта пикселнинг битта пиксел вазифасини бажариши кўзда тутилган «Tetracell» технологияси бу масалага яхши ечимдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter