Гаитида кучли зилзила юзлаб инсонларнинг ёстиғини қуритди
Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 304 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси бошқармаси раҳбари Жерри Чандлерга таяниб Франс-Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Aввалроқ департамент табиий офат натижасида 227 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берганди.
«Жанубий департаментда 160, Нипда 42, Гранд-Aнседа 100 ва Шимоли-Ғарбий департаментда 2 та ўлим қайд этилди», — деди Чандлер.
Бошқарманинг «Twitter»даги хабарига кўра, табиий офат оқибатида 1,8 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
Шанба куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Пети-Тру-де-Нип кичик аҳоли пунктидан саккиз километр шимолда жойлашган. Кейинроқ 5,2 баллгача бўлган янги силкинишлар кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter