ФВВ аҳолини огоҳлантирди
Жорий йилнинг 18 март кунидан 20 март кунига қадар Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларимиздан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этди. Автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани марказида кузатилаётган кучли шамол бино ва уй-жойларнинг томларини учириб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter