Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«FutbolTV» раҳбари АПЛ трансляцияси масаласида изоҳ қолдирди

«FutbolTV» раҳбари АПЛ трансляцияси масаласида изоҳ қолдирди

Бугун, 5 августдан Англия Премьер-лигасида янги мавсум бошланади. Бироқ Ўзбекистон ҳудудида ҳали бирорта  телеканал АПЛ трансляциясини сотиб олгани йўқ.

«FutbolTV» директори Ойбек Ортиқов вазиятга ойдинлик киритди.

«Премьер-лига трансляциясини ололмаётганимиз учун «SportTV»га катта раҳмат айтиб қўясизлар, чунки уларни деб нархлар 9-10 баравар ошиб кетди. 

Улар хоҳлаганча бюджетдан (халқ пули) фойдаланган ҳолда доимги нархдан 5-6 баравар кўп пул тўлаб, чемпионатларни сотиб олишди. Шундан сўнг трансляция ҳуқуқини сотувчи компаниялар нархларни жуда катта фоизда кўтариб ташлашди. Лекин ортга қайтишга йўл йўқ, трансляция ҳуқуқини олиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз», — деб ёзди у «инстаграм»даги саҳифасида.

Ўз навбатида, «Спорт» канали директори Зоҳид Каримов бу вазиятда МТРК ёки «Спорт» каналини айбламасликларини сўради.

«Мендаги маълумотларга кўра, АПЛга эгалик қилаётган «Setanta» ўзи кўрсатмоқчи Ўзбекистон ҳудудида. Шунинг учун МТРК ёки «Спорт» каналини АПЛ масаласида айблашда туҳматдан тийилинг. Биз имкониятимизга қараб мусобақаларни оламиз», дея изоҳлади Зоҳид Каримов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг