Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол ҳаками жанжалли пенальтилар учун қамоққа ташланди

Футбол ҳаками жанжалли пенальтилар учун қамоққа ташланди

Фото: «Zemetchino.pnzreg.ru»

Футбол ҳаками Срджан Обрадович коррупцияда айбланиб 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар берди «The Sun».

Сербия Олий суди Коррупцияга қарши кураш департаменти ҳакамни уч йил олдинги ҳаракатлари учун жазолади. Суд мажлисида жанжалли учрашувда иштирок этган футболчилардан бири ҳам иштирок этди.

Қамоқдан ташқари Обрадович футболдан ўн йилга четлатилди. Шундай қилиб, ҳакам 2018 йилги ўйинда иккита жанжалли пенальти учун жазоланди.

Обрадович Сербия чемпионатининг плей-офф босқичида «Роднички» – «Спартак» учрашувини бошқарган. «Роднички» дарвозасига ҳакам томонидан белгиланган иккала пенальти ҳам кейинчалик хато деб топилди. Ушбу қарорлар «Спартак»нинг ғалабасига олиб келди ва Европа Лигасининг саралаш босқичига ўтишига имкон берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг