Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролик олиш деярли имконсиз бўлган топ-8 давлатлар рўйхати

Фуқаролик олиш деярли имконсиз бўлган топ-8 давлатлар рўйхати

Фото:«Total Escape Magazine»

Агар сиз фуқаролигингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, дунёда бундай имкониятни берадиган мамлакатлар жуда кўп. Аммо қуйида келтирилган давлатлар фуқаролиги олиш тавсия этилмайди. Чунки улардан фуқаролик олиш ўта мушкул ва қийин жараён. 

Баъзи мамлакатлар ўзининг спорт мусобақаларидаги даражасини кўтариш мақсадидагина кўзга кўринган спортчиларга мамлакат байроғи остида иштирок этиш учунгина фуқаролигини бериши мумкин.

Қуйида сизга фуқаролигини олиш деярли имконсиз бўлган саккиз давлат ҳақида айтиб ўтамиз.

1. Ватикан

Сайёрадаги энг қаттиқ миграция сиёсатидаги давлат. У ерда 800 нафарга яқин киши яшайди. Улардан фақат 450 нафарга яқини мамлакат фуқаролигини олишга мушарраф бўлган холос.
Агар сиз маҳаллий кардинал, Муқаддас Тахт дипломати, Ватикан расмийси ёки католик черкови ходими бўлсангиз, ватиканлик бўлишингиз мумкин.

2. Лихтенштейн

Лихтенштейн. Фото: International/Wealth.info

Маҳаллий яшовчилари тахминан 40 минг киши бўлган бу кичкина мамлакат фуқароси бўлиш учун ҳозирги фуқаролигингиздан воз кечиш, 30 йил кутасиз ва шу вақт давомида Лихтенштейнда яшаб туришингиз керак бўлади. Бу вақт ичида сиз мамлакат фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлмаслигингиз ҳам мумкин. Лихтенштейнлик бўлишнинг яна бир усули – маҳаллий фуқаро билан турмуш қуриш. Бу ҳолда кутиш муддати 5 йилгача қисқаради.

3. Бутан



Бутан дунёдаги энг яккаланган давлатлардан бири.

Мамлакат 1974 йилгача туризм учун ёпиқ бўлган эди. Мамлакатга саёҳатни фаол равишда тартибга солишни ҳамда назорат қилишни давом эттирди, шунинг учун иммиграция жараёни осон эмаслигини тасаввур қилишингиз мумкин.

Aгар сизнинг ота-онангиз Бутан фуқароси бўлса, сиз Бутанда 15 йил яшаганингиздан кeйин фуқароликка қабул қилинишингиз мумкин. 15 йиллик талаб давлат хизматчиларига ҳам тeгишли.

Кимнинг ота-онаси Бутан фуқаролигида бўлмаса ёки давлат хизматчиси лавозимида ишламаса, мамлакатда 20 йил яшагандан сўнг фуқаролик сўраб мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Сиз талабларга жавоб бeрадиган даражада бўлсангиз ҳам, Бутан сизни бирон бир сабаб ёки сабабсиз рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

4. Катар



Агар отангиз қатарлик бўлмаса, демак, сиз қатарлик бўла олмайсиз. Бу ҳолатда она фуқаролиги ҳисобга олинмайди.

Қатар резиденти бўлиш учун мамлакатда камида 25 йил яшаб, уни 2 ойдан ортиқ тарк этмасдан яшашингиз керак бўлади. Ҳатто, шундан сўнг ҳам ижобий натижага умид қилмасдан ариза топширишингиз мумкин.

Ҳар йили бу давлат 50 нафардан ортиқ бўлмаган чет элликларни фуқароликка қабул қилади.

5. Бирлашган Араб Амирликлари

Фуқароликка мурожаат қилиш имкониятини олиш учун Амирликда камида 30 йил яшаган бўлиш керак.

Уммон, Баҳрайн ёки Қатар давлатлари фуқароси ариза бергунга қадар 3 йил яшаши кифоя. Бошқа араблар учун бу ерда 7 йил яшаш талаб қилинади.

Чет эллик билан турмуш қурган Амирликдаги аёлнинг фарзандларига ҳам фуқаролик берилмайди.

6. Қувайт



Ушбу мамлакат фуқаролигига даъвогар бўлган киши Қувайтда 20 йил яшаган мусулмон ёки мусулмончиликни қабул қилиб олган бўлиши лозим. Араблар учун бу муддат 15 йилгача қисқартирилган. Даъвогар шунингдек, араб тилида равон сўзлай олиши керак.

7. Швейцария

Швейцариянинг 2018 йилдаги янги қонунида чет эл фуқароси мамлакатда 10 йил яшагандан кейингина швейцариялик бўлишга уриниши мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, у Европа Иттифоқи фуқаролари, канадаликлар ва америкаликларга мамлакатда 5 йиллик яшаш муддатидан сўнг бериладиган ишлаш учун рухсатномага эга бўлиши керак. Қолганлардан эса 10 йил талаб қилинади.

8. Хитой

Бу давлатда чет элликларни фуқароликка қабул қилиш эҳтиёжи йўқ. Негаки, аҳолиси қарийб 1,4 миллиард бўлган давлат ўз фуқароларини ресурс билан таъминлашда доимий муаммога дуч келади. 

Бу Хитой фуқароси бўлишда енгиб бўлмайдиган қийинчиликларни келтириб чиқаради ҳамда бу қийинчиликларни енгиб ўтиш сиз учун унчалик осон кечмайди. Ягона оқилона имконият – у ердаги фуқаролиги бўлган қариндошингиз бўлиши мумкин холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг