Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича янги рейслар эълон қилинди

Фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича янги рейслар эълон қилинди

Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар жадвали эълон қилинди.

Унга кўра қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилади:

13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг