Чироқчида норозилик. Фуқаролар «Ўзбекэнерго» устидан Президентга мурожаат қилишди
![Чироқчида норозилик. Фуқаролар «Ўзбекэнерго» устидан Президентга мурожаат қилишди](https://static.xabaruz.com/crop/8/5/720_460_95_850897372.jpg)
Таҳририятимизга республикамизнинг турли жойларида яшайдиган аҳолидан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Хусусан, қуйидаги мурожаатда электр энергияси етишмовчилигидан азият чеккан фуқаролар дарди англашилади:
«Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев, аҳолини қийнаётган бир масала бўйича сизга қишлоғимиз аҳолиси номидан ёзмоқдамиз.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида («Ўзбекэнерго» АЖ Қашқадарё ХЕТ АЖ ПС Чорвадор 35/10 кв) электр энергия етишмовчилигидан аҳолимиз қийналмоқда. Бизнинг даромадимиз чорвачилик ва деҳқончиликдан. Бу йил табиат инжиқликлари сабаб чорвамиз оғир аҳволга тушиб қолди.
Энди бор умидимиз деҳқончиликдан, аксига олиб, электр энергиямиз чекланган, суткасига 6 соат ток беради. Бу аҳволда чорвачилик ҳам, деҳқончилик ҳам қилиб бўлмайди. Бугун (12.05.2018 соат 12:00 ларда) Қанотли МФЙ, Гужумли МФЙ, Тошли МФЙда яшайдиган фуқароларимиз норозилик билдириб, Чорвадор ПС олдига йиғилишди. Бу инсонларнинг дардини эшитадиган бирор-бир раҳбар йўқ.
Фуқароларимизнинг бор умидлари ҳурматли Президентимиздан. Чорвадор электр подстанциямизни таъмирлашда амалий ёрдам беринг», дея якунланади мурожаат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter