«Француз Африкаси даври» ўтмишда қолди — Макрон
«Француз Африкаси даври» ўтмишда қолди. Габонга расмий ташрифи чоғи Франция президенти Эммануэл Макрон шундай баёнот берди.
Париж бу мамлакатнинг ички сиёсатига таъсир кўрсатишга интилмайди. Францияга йўқ жойдаги мақсадларни тўнкашмоқда. Габонга ташрифимиздан мақсад кимгадир қандайдир мажбуриятни юклаш эмас, балки ушбу мамлакат ва унинг халқига дўстлигимизни исботлаш ва ҳурмат бажо келтиришдир. Энди «Франсафрика» йўқ, ўрнини тенг ҳуқуқли шериклик эгаллайди, таъкидлади Макрон.
Марказий Африка мамлакатларига ташрифи арафасида Франция президенти, бу минтақадаги ҳарбий контенгент сонини сезиларли равишда камайтиришга ваъда берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter