Франциядаги намойишлардан сўнг бензин нархи ошмайдиган бўлди
Францияда ёқилғи солиғи ошмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Ёқилғи солиғи ошиши ярим йилга тўхтатилгани эълон қилингач, Елисей саройи нарх ошиши 2019 йилнинг охиригача бекор қилинганини маълум қилди»,- дейилади «BFMTV» телеканали хабарида.
Аввалроқ Франция бош вазири Эдуар Филипп оммавий намойишларга жавобан ҳукумат бензин ва дизел ёқилғиси нархини 6 ой оширмасликка қарор қилганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда бензин нархи ошишига қарши ўтказилган «сариқ нимчалилар» намойиши 17 ноябрда бошланган эди.
Оммавий намойишлар натижасида полиция билан тўқнашувлар, машиналарнинг ёқилиши, дўконлар ва банкларнинг бузилиши каби ҳолатлар содир бўлди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter