Францияда тошқин қурбонлари кўпаймоқда
Франциянинг Вар департаментида сув тошқини натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «BFMTV» телеканали.
Таннерон коммунасида бедарак кетган деб ҳисобланган эр-хотиннинг мурдаси топилди. Бунгача табиий офатнинг икки нафар қурбони ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Сент-Антонен-дю-Вар коммунасида қутқарувчилар кекса кишини излашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Франция жануби-шарқидаги иккита департаментда сув тошқини туфайли хавф-хатарнинг қизил даражаси эълон қилинганди, кейинчалик тўқ сариқ даражагача туширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter