Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда охирги 30 йил ичида илк бор олтита эгизак дунёга келди

Францияда охирги 30 йил ичида илк бор олтита эгизак дунёга келди

Фото: «Depositphotos»

Франциянинг Страсбург шаҳрида Кесар кесиш йўли билан олтита эгизак дунёга келди. Ҳомиладорлик бошлангандан сўнг 24 ҳафта ва олти кун ўтгач 5 та қиз ва 1 та ўғил бола туғилди. Бу ҳақда «NEWS.ru» хабар берди.

Муддатидан олдин дунёга келган гўдаклар янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган реанимация ва интенсив терапия бўлимига жойлаштирилди. Шифокорларнинг фикрича, улар бир неча ой госпиталда қолишади.

Олтита эгизак туғилиши ниҳоятда кам кузатилади. «Jerusalem Post» нашрининг ёзишича, бундай ҳодиса ҳар 4,7 миллиард туғуруққа битта тўғри келади. Аввалги олтита эгизак Францияда 1989 йил 14 январда туғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг