Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда коронавирусга қарши курашда ёрдам берган мигрантларга фуқаролик ваъда бериляпти

Францияда коронавирусга қарши курашда ёрдам берган мигрантларга фуқаролик ваъда бериляпти

Фото: «ВВС»

Франция ҳукумати мамлакатга COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам берган мигрантларга фуқаролик беришга қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Франция Ички ишлар вазирлиги соғлиқни сақлаш ходимлари, фаррошлар ва дўкон ишчилари учун тезлаштирилган фуқароликка қабул қилиш тартибини бошлаганлигини эълон қилди. Маълумотларга кўра, 700 дан ортиқ одам аллақачон фуқароликни олган ёки ушбу жараённинг сўнгги босқичида турибди. Ҳаммаси бўлиб 2890 га яқин ариза келиб тушган.

Одатда Франция фуқаролигини олиш учун мамлакатда беш йил яшаш, шунингдек, барқарор даромад ва француз жамиятига қўшилиш талаб этилади. Бироқ коронавирусга қарши курашда олдинги чизиқларда ҳаракат қилган мигрантлар жамият олдидаги «буюк хизматлари» учун миннатдорчилик рамзи сифатида Францияда икки йил яшагандан сўнг фуқароликни олишлари мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, Францияда қарийб 2,5 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Умуман олганда, касаллик туфайли юзага келган асоратлар натижасида 62 мингга яқин киши вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг