Францияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилди
Франциянинг Руане шаҳридаги қурилиш майдонида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
230 килограмли бомба бугун, 12 август куни эрталаб шаҳар марказида топилган. Бомбани зарарсизлантириш пайтида атрофда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган.
«Биз детонаторнинг портловчи қисмини йўқ қилдик. Зарарсизлантириш унча катта хавф туғдирмади», – дейди шаҳар хавфизлик департаменти бошлиғи Поль Франсуа.
«BFMTV» телеканали маълумотларига кўра, зарарсизлантириш операцияси муваффақиятли якунланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter