Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди

Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди

Фото: «1obl.ru»

Францияда эркак ўз хотинининг устидан тез ёнадиган суюқлик қуйиб, кўчанинг ўртасида тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда Sud Ouest нашри хабар берди.

Дастлаб ёвуз ниятли киши рафиқаси ва уч фарзанди билан яшаган уйини ёқиб юборган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл ёнаётган бинодан қочиб қутулишга муваффақ бўлган, аммо эри унга етиб олган ва унга қарата ўқ узган. Аёл йиқилиб тушганда автомобилдан канистрни олиб, турмуш ўртоғининг устига ёнувчан суюқлик қуйган ва ёқиб юборган.

Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган пайтда эр-хотиннинг болалари уйда бўлишмаган. Жиноятчи қўлга олинган. У аввал ҳам оиладаги зўравонлик учун жазони ўтаб чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг