Франция прокуратураси собиқ президентни қамашни сўрамоқда
Прокуратура Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини 2012 йилги сайлов кампаниясини молиялаштиргани учун 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради, деб ёзади «РИA Новости».
Саркозининг президентлик сайловолди кампанияси учун маблағ манбалари бўйича суд жараёни шу йилнинг март ойида бошланган. Ўшанда судланувчилар улардан бирининг адвокатига COVID-19 ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилгани боис суд мажлисини кейинга қолдиришни илтимос қилишган.
Прокуратура Саркозининг сайловолди штаби Bygmalion PR-агентлиги томонидан ўтказилган йиғилишларда сохта ҳисоб-фактуралардан фойдаланиб, сайлов кампаниясининг ортиқча харажатларини қоплаган деб даъво қилмоқда. Ушбу агентлик сиёсатчининг сайлов кампаниясини ахборот билан таъминлаш ишлари билан шуғулланган.
Собиқ давлат раҳбарининг ўзи айбсизлигини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter