Франция Ироқдан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқда
Ироқ ОАВи Франция қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этганини ва «Исломий давлат»га қарши халқаро коалиция Ироқ авиабазасидан чиқиб кетганини ёзмоқда.
Бу ҳақда «Middle East Eye» нашри хабар берди.
«Ироқдаги Франция қуролли кучлари ярим йил давомида аксилтеррор операцияларини ўтказгандан сўнг мамлакатдан чиқиб кетмоқда», дея баёнот берган Ироқ ҳукумати.
«Франция кучларининг чиқиб кетиши Ироқ ҳукумати билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади», деди расмий Бағдод баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter