Франция ИИВ раҳбарига вабо вируси жойланган хат жўнатилди
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен номига йўлланган шубҳали хат ушланди. Parisien нашри ёзишича, хат Кот-д'Ор департаментида аниқланган.
Хатжилднинг ичидан қора кукун чиқди — экспертлар текшируви кукун таркибида вабо вируси борлигини кўрсатди. Вирусга янада аниқлик киритиш мақсадида кукун Пастер институтига лаборатория текширувига жўнатилган.
Вирусли кукун билан бирга, хатжилддан ИИВ раҳбари ирқий ҳақоратланган хат ҳам чиққан. Дижон прокуратураси суриштирувга киришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter