Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FORM-2020 халқаро илмий конферецияси бошланди

FORM-2020 халқаро илмий конферецияси бошланди

Фото: Институт матбуот хизмати

Миллий тадқиқотлар Москва давлат қурилиш университети (НИУ МГСУ), Ханой шаҳар Миллий қурилиш университети (NUCE), Хо Ши Мин шаҳар Архитектура университети, Ханой Архитектура университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ҳамкорлигида XXIII Қурилиш – ҳаётий фаолиятни таъминлаш муҳитидир «CONSTRUCTION THE FORMATION OF LIVING ENVIRONMENT 2020» (FORM-2020) халқаро илмий конференция 2020 йил 22-25 апрелда Вьетнамнинг Ханой шаҳридаги Миллий қурилиш университетида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил март ойида бошланган пандемия сабабли ушбу конференцияни ўтказиш муддати 2020 йил 23 сентябрга кўчирилган.

Бугун, Тошкент вақти билан 12-00 да FORM-2020 Халқаро Илмий Конференциянинг очилиш маросимига бағишланган ялпи мажлис, қурилиш соҳасидаги етакчи олимларнинг маърузалари билан бошланди.

Ялпи мажлисда ҳамкор университетларнинг раҳбарлари Pham Duy Hoa, Акимов Павл, Vu Ngoc Anh, ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов халқаро илмий конференция иштирокчиларини табриклашди.

Конференция ўз ишини 2020 йил 24-25 сентябрь кунлари қуйидаги илмий секцияларда давом эттиради:

1-Секция. «Ақлли» шаҳар (Smart city);

2-Секция. Замонавий қурилиш материаллари (Modern building materials);

3-Секция. Муҳандислик инфраструктураси (Engineering Infrastructure);

4-Секция. Бино ва иншоотларнинг ишончлилиги (Reliability of buildings and constructions);

5-Секция. Қурилишда менежмент (Management in construction);

6-Секция. Қурилишдаги янги технологиялар (New construction technologies).

ТИҚХММИнинг 43 нафар профессор-ўқитувчилари ўзларининг илмий мақолалари билан қатнашишмоқда.

Конференцияда муҳокамадан ўтган илмий мақолалар Scopus базасидаги илмий журналда чоп этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг