«Forbes» дунёнинг энг кучли инсонлари рейтингини эълон қилди
«Forbes» журнали дунёдаги энг кучли инсонлар кимлигини эълон қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Дунёнинг энг кучли инсонлари – 2018» рўйхатининг бошида Хитой раиси Си Цзинпин турибди. Иккинчи ўрин Россия президенти Владимир Путинга, учинчи ўрин эса АҚШ етакчиси Доналд Трампга насиб этди.
«Forbes» 75 киши орасидан «энг, энг» кимлигини аниқлашда уларнинг раҳбарлик салоҳияти, инсонларни ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти, молиявий манбаларни қандай мақсадларда қўллаши каби жиҳатларга эътибор қаратди.
Хитой раҳбари сўнгги 4 йил давомида рўйхатда етакчиликни қўлдан бермай келаётган россиялик ҳамкасбини ортда қолдирди.
Рўйхат:
1. Хитой раиси Си Цзинпин.
2. Россия президенти Владимир Путин.
3. АҚШ президенти Доналд Трамп.
4. Германия канцлери Ангела Маркел.
5. «Аmazon» асосчиси Жеф Безос.
6. Рим папаси Францискос.
7. «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс.
8. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.
9. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.
10. «Google» асосчиларидан Ларри Пейж.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter