Фоҳишаларнинг рекламаси билан шуғулланувчи шахс қўлга тушди
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкентда олти йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Тошкент вилояти ДХХ, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 32 ёшли «Севара» исмли аёл ўзининг уч нафар жиноий шериклари ва бошқалар билан уюшган гуруҳ ташкил этиб, 6 йил мобайнида, яъни 2014 йилдан 2020 йил шу даврига қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларидан бир нечта ижарага олинган уйларда, қўшмачилик, фоҳишахона ташкил қилиш, фоҳишалик билан шуғуллантириш орқали пулга муҳтож аёлларни маълум миқдордаги пуллар эвазига бошқа эркаклар билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлишларига ундаб, бу иш учун уларга шароит яратиб келганлиги, шунингдек, олган даромадларни гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаб келганлиги аниқланиб, ушбу гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан «Севара» исмли шахс ва унинг 3 нафар жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми «б, в» бандлари ва 135-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг яна бир фаол аъзоси 18 ноябрь куни қўлга олинди.
Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ўзини «Рома» деб таништирувчи ушбу шахс — 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси эканлиги аниқланган.
Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 АҚШ долларигача) даромад эвазига, жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини, бир қатор ёшлар орасида оммалашган сайтлар («uzpopka.com», «chpok.uz» ҳамда «Массажистки Ташкента»), шунингдек, телеграм, инстаграм, тик ток ва ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланган ва унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.
Тинтув давомида: 29 014 АҚШ доллари; 4.880.000 сўм пул; 10 дона пластик карточкалар; 2 дона чегирма пластик карточкалари; 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган SIM-карталар; 2 дона электрон хотира (флеш карта); 3 дона «Redmi» русумли телефон аппарати; 1 дона «HP» ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter