Физика бўйича Нобел мукофоти «квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлари учун» берилди
Физика бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти Франция, АҚШ ва Австрия олимларига топширилди.
Хусусан, бу йилги мукофот квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлари учун Париж-Сакле университети академиги Ален Аспе, Берклидаги Калифорния университети доктори Жон Клаузер ҳамда Массачусетс технология институти академиги Антон Цайлингерга топширилган.
Шунингдек, улар 10 млн швед кронаси (тақрибан 915 минг доллар) миқдоридаги мукофот пулини ҳам бўлишиб олади.
Маълумот учун, Физика бўйича биринчи Нобел мукофоти 1901 йилда берилган. Кейин германиялик Уилям Рентген радиация кашфиёти учун унинг лауреати бўлди. Умуман олганда, ўша вақтдан 2021 йилгача физика бўйича Нобел мукофотлари бериб келинаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter