Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Fitch Ratings «Ўзмиллийбанк» АЖнинг узоқ муддатли рейтингларини «BB-» суверен рейтинги даражасида тасдиқлади

Fitch Ratings «Ўзмиллийбанк» АЖнинг узоқ муддатли рейтингларини «BB-» суверен рейтинги даражасида тасдиқлади

Жорий йилнинг 12 май куни «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг кредит рейтингларини «Барқарор» прогнози билан «ВВ-»даражасида ва «b» мустаҳкамлик рейтинги даражасида тасдиқлади.

«Fitch Ratings» рейтинг агентлигининг хулосасига кўра, «Ўзмиллийбанк» АЖ чакана ва корпоратив банк хизматлари соҳасида, жумладан, стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришда фаолиятини кенгайтирган ҳолда, Ўзбекистонда тизим яратувчи банк бўлиб қолмоқда.

Банкнинг барқарор рейтинги ўз негизида кучли мижоз базаси, тарихан давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган активларнинг юқори сифати ва етарли даражадаги капитализацияни акс эттиради. «Fitch Ratings»га кўра, «Ўзмиллийбанк» АЖ яхши капитал даражасига эга ва бу билан хорижий инвестицияларни жалб қилишда юқори ўринни эгаллайди, буларнинг ҳаммаси эса рейтингда ижобий акс эттирилди.

«Fitch Ratings» «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг барча пруденциал нормаларига риоя этиши таъкидлаб ўтилди.

Халқаро агентлик томонидан рейтинг баҳоларининг яна бир бор тасдиқланиши банк ривожланиш стратегиясини тўғри танланганлигини тасдиқлайди, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро савдо операцияларига хизмат қўрсатишда ўзининг ажралмас ролини намойиш этади ҳамда Бакнинг банк тизимидаги ва умуман Ўзбекистон иқтисодиётидаги алоҳида ўрнини кўрсатиб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг