Истанбулда ушланган 48 яшар шахс Ўзбекистонга депортация қилинди
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1976 й.т. С.С. Мусаев Ўзбекистонга депортация қилинди.
Депортация 20 февраль куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропотида амалга оширилган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Аввалроқ саккиз йилдан ошиқ давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Истанбулда ушланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter