Фирибгардан жабрланган шахсга 1 млрд. сўм ундириб берилди

Баъзи инсонлар ўзгалар ишончига кириб, содир этаётган қилмиши нотўғрилигини билса-да, токи жазо муқаррарлигини ҳис этмагунича ўз нафсининг қулига айланади.
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувига ҳам шу каби ижро ҳужжати келиб тушди.
Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а, в» бандлари билан судланган фуқаро О.Р.дан ундирувчи Р.Дуржанов фойдасига 90.000 АҚШ долларига тенг 1 млрд. 16 млн. 368 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Ш.Тўлаев томонидан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида амалда тўлиқ ундириб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter