Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фиръавнлар қарғиши»: Тутанҳамон даҳмаси кашф этилганига бир аср бўлди (фото)

«Фиръавнлар қарғиши»: Тутанҳамон даҳмаси кашф этилганига бир аср бўлди (фото)

Фото: «Фотошедеври»

Англиялик Ҳовард Картер Тутанҳамон даҳмасига кириш йўлини очганига 100 йил тўлди. Бу кашфиёт ортидан бутун дунёда Қадимги Мисрга қизиқиш ортди.

1922 йилнинг 6 ноябрида Ҳовард Картер ўз археология қазилмалари ҳомийси Жорж Карнарвонга телеграмма жўнатади. «Ниҳоят Водийда ғаройиб топилмага дуч келдик: тамғалари бузилмаган муҳташам даҳма; сиз келишингизга қадар ёпиқ туради. Табригимни қабул қилинг. Картер». Унда шундай сўзлар ёзилган эди.

Кейинги кунларда Картер зина ҳамда қўриқчилар ҳайкаллари жойлашган даҳлизга элтувчи йўлакни топади. Тутанҳамоннинг мумиёланган жасади анча кейин — 1923 йилнинг 16 февралида аниқланган.

Ушбу топилма очилганидан сўнг ярим йил ўтиб, лорд Карнарвон ўпкаси хасталаниб Қоҳирада вафот этади. Бу эса фиръавнлар қарғиши ҳақидаги афсонанинг тарқалишига сабаб бўлади.

Фақат 2002 йилга келиб эпидемиолог Марк Нелсон қарғиш ҳақидаги гаплар сафсата эканини исботлаб берди. Тутанҳамон мумиёси билан энг кўп ишлаганлар ўртача 70 йил умр кўришган. Даҳма очилганидан сўнг археологлар яна ўртача 20 йилдан яшашган.

Маълумот учун: Тутанҳамон — Қадимги Мисрнинг Янги подшоҳлиги фиръавни (XVIII сулола вакили). Ҳукмронлик йиллари милоддан аввалги 1332—1323 йилларга тўғри келиши тахмин қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг