Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финляндия Россия билан чегарани тўлиқ ёпмоқчи

Финляндия Россия билан чегарани тўлиқ ёпмоқчи

Финляндия Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси билан чегарани бутунлай ёпиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда MTV3 телеканали ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

«Биздаги маълумотларга кўра, Ички ишлар вазирлиги аллақачон бутун шарқий чегарани ёпиш тўғрисида қарор тайёрламоқда. Бу Финляндияда бошпана изловчиларнинг сони кўпайган тақдирда захира чораси сифатида амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирча янги чоралар кўриш зарурати йўқ, Финляндия Давлат кенгаши дам олиш кунларида қўшимча йиғилиш ўтказмайди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни Финляндия бош вазири Петтери Орпо қочқинлар билан боғлиқ вазият туфайли Россия билан чегарадаги тўртта чегара пункти ёпилганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг