Филиппинда энг ёш бемор коронавирусдан тузалди
Филиппин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 кунлик гўдакнинг COVID-19 дан соғайганини маълум қилди, дейилади ташкилотнинг «Twitter»даги саҳифасида.
ОАВнинг хабар беришича, иситмаси чиқаётган 5 кунлик болани ота-онаси Маниладаги шифохонага олиб боришган. Бир неча кундан сўнг коронавирусга таҳлил натижалари мусбат чиққан. 11 кунлик муолажадан сўнг бола соғайгани аниқланди. У COVID-19 дан тузалган мамлакатдаги энг ёш бемор ҳисобланади.
«COVID-19 ни енгган энг ёш беморимиз — 16 кунлик гўдакни қарши олинг. Миллий болалар шифохонаси ходимлари 11 кун давомида чақалоқни парвариш қилишди ва уни даволашга муваффақ бўлишди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Маълумотларга кўра, Филиппинда 8488 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 568 нафари ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter