Филиппин президенти Дутерте — вице-президентликка номзод
Филиппин президенти Родриго Дутерте 2022 йилнинг 9 май куни бўлиб ўтадиган сайловда вице-президентлик учун курашади. Бу ҳақда GMA портали Президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси котиби Мартин Анданарга асосланиб хабар тарқатди.
«Президент душанба куни ўз номзодини вице-президентликка тақдим этиш учун қайтади», — деди Анданар сайлов комиссияси биносида ўтказилган йиғилишда.
Сайлов комиссияси номзодларни 15 ноябргача алмаштиришга рухат берган.
Илгарироқ вице-президентликка Родриго Дутертенинг қизи — Сара Дутерте-Карпио номзод сифатида кўрсатилганди.
Октябрь ойида Дутерте катта сиёсатдан кетишини, мамлакат вице-президенти лавозими учун курашмаслигини айтганди. Конституцияга мувофиқ, Родриго Дутерте мамлакат президентлиги учун навбатдаги сайловда ўз номзодини илгари сура олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter