ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов Тошкентга келди
Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабига Осиё шахмат федерациялари – Жанубий Корея, Вьетнам, Муғулистон, Тайланд, Бангладеш, Фаластин, Афғонистон, Непал, Лаос, Иордания, Мьянма, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари ташриф буюрди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Меҳмонлар ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов ҳамда Россия шахмат федерацияси васийлик кенгаши аъзоси Аркадий Дворкович ҳамроҳлигида келди.
Шахмат мутасаддилари мактаб ҳаёти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, болалар иштирокида дона суришга ҳам улгуришди.
Мулоқот чоғида ФИДЕ президентлигига ўз номзодини илгари сурган Аркадий Дворкович ўз дастурини маълум қилди.
Халқаро шахмат федерацияси президентлигига сайлов жорий йилнинг 3 октябрида Батумида ўтказилиши режалаштирилаётган ФИДЕ конгрессида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter