Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FIDE «топ-10 талик»ни эълон қилди: рўйхатда икки ўзбекистонлик ҳам бор

FIDE «топ-10 талик»ни эълон қилди: рўйхатда икки ўзбекистонлик ҳам бор

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) декабр ойи учун 10 нафар етакчи шахматчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатни 2023 йилда бўлиб ўтган мусобақаларидаги муносиб иштироки сабаб америкалик Фабиано Каруана 118,61 балл билан бошлаб берган бўлса, ундан кейинги ўринларда Доммаражу Гукеш (87,36), Аниш Гири (84,31) ва Уэсли Со (83,40) қайд этилган.

Ўзбекистонлик шахмат усталари Нодирбек Абдусатторов йил давомидаги халқаро нуфузли мусобақаларда кўрсатган натижаларига кўра, 54,63 балл жамғарган ва FIDEнинг ушбу рейтингида 8-ўринни банд қилган. Жавоҳир Синдоров 46,25 балл билан кучли ўнталикни якунлашга муваффақ бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг