Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилиши мумкин
Тезкор шахмат (рапид ва блиц) бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати жорий йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Тошкент шаҳрида ўтказилиши мумкин.
ЎзА берган маълумотга кўра, яқинда Тошкентга келиб кетган ФИДЕ комиссияси вакиллари тегишли мажмуалар, зарур объектлар билан танишган. Лекин ҳали ушбу жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилиши бўйича шартнома имзолангани йўқ. ФИДЕ шартномани жўнатган. Лекин ҳали маблағ масаласида келишувга эришилмаган.
Қайд этилишича, регламентда ФИДЕ жаҳон чемпионати харажатларининг 50 фоизини қоплаши белгиланган. Ўзбекистон томони эса қолган қисмини қоплайди. «Ушбу жаҳон чемпионати аслида Ҳиндистонда ўтказилиши керак эди. Аммо, кўпчилик шахматчилар, ФИДЕ ижроия қўмитаси вакиллари мусобақани Тошкентда ёки Дубайда ўтказиш таклифини илгари сурган. Бу борада молиявий масалалар ўз ечимини топса, тезкор шахмат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати пойтахтимизда уюштирилади», – дейилади ЎзА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионати ўтган йили Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Магнус Карлсен ҳам рапид, ҳам блиц йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter