Фаррух Турсунов Мадриддаги дипломатик миссияни бошқаради
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фаррух Турсунов Испания пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Дипломат 50 ёшда. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида ишлаган.
Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда турли лавозимларда ишлаган, жумладан атташедан тортиб то департамент директори лавозимида фаолият олиб борган. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги (2008-2012 й.) ва Япониядаги (2012-2017 й.) элчихоналарига раҳбарлик қилган. 2018 йилдан буён у ТИВнинг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқариб келаётган эди.
Фаррух Турсунов Мадриддаги дипломатик миссияга 2017 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Жаҳонгир Ғаниев ўрнига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter