Фарҳод Манноповни операция қилган клиника лицензияси бекор қилинди
Блогер Фарҳод Манноповни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, марҳум Ф. Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Шунга асосан кеча, 2 июль куни Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судида ССВ томонидан StarМed клиникасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича берилган ариза юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суднинг ҳал қилув қарорига, ССВ аризаси қаноатлантирилиб, «Omad plyus» МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 2021 йил 16 февралдаги 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Mittivine» тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов ушбу клиникада бурнидан олган жароҳати операция қилинганидан кейин кома ҳолатига тушиб, жорий йилнинг 5 март куни вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter