Фарғоналик шахс 32 бош олмахонни хориждан ноқонуний олиб киришга муваффақ бўлди
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида ДБҚ ходимлари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2 та ёғоч қути кўздан кечирилди.
Натижада, махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахонлар борлиги аниқланди.
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд бўлгани маълум бўлди. Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 млн сўмга баҳоланган ушбу жониворлар ҳозирда Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter