Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги жанжал пичоқвозликка айланиб кетди. 6 нафар шахс қамоққа олинди

Фарғонадаги жанжал пичоқвозликка айланиб кетди. 6 нафар шахс қамоққа олинди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 10 март куни соат тахминан 14:30 да,  24 ёшли фуқаро И.О. бир гуруҳ танишлари билан бирга Фарғона шаҳар С.Аҳмад кўчасида фуқаро Т.У. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабаб гап талашиб жанжаллашиб кетишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, жанжал шунчаки муштлашув билан якун топмади. Т.У. ва И.О.лар ўзлари билан олиб келган пичоқларни ҳам ишга солишиб бир-бирларини таналарининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказишган.

И.О.нинг  жиноий шериклари ҳам жанжалда фаол иштирок этишиб, қўлларидаги тош ва темир жисмлар билан фуқаро Т.У.нинг бош ва танасининг турли қисмларига уриб, оғир тан жароҳати етказишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан воқеага алоқадор тош бўлаклари, ошхона пичоғи ва қон намуналари ҳамда шу атрофдаги савдо дўконига ўрнатилган видеокузатув мосламасига қайд қилинган тасвирлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.О ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е,к» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларнинг 6 нафарига нисбатан «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг