Фарғонада турклар билан ҳамкорликда заргарлик заводи очилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг маҳаллий тадбиркор Улуғбек Абдураҳимов ҳамда унинг туркиялик ҳамкорлари Али Уйаник ва Жезми Шен билан бўлиб ўтган учрашувида Фарғонада ташкил этишга киришилаётган заргарлик заводи лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, лойиҳа қиймати 10 млн долларни ташкил этиши кўзда тутилаётган заводда икки йил ичида 300 дан зиёд доимий иш ўрни яратилади. Корхонада олтин ҳамда кумушдан тайёрланган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, завод қошида Изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўлими ҳамда касбий таълим маркази фаолият олиб боради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорга йўналтириш билан бирга Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Учраувда вилоятда бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан бирида ижара асосида икки ой ичида ишлаб чиқаришни бошланишига келишиб олинди, Италиядан буюртма берилган йирик жиҳозларнинг етиб келишига қадар Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида заводнинг янги биноси барпо этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter