Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада талончилик қилган шахслар қўлга олинди

Фарғонада талончилик қилган шахслар қўлга олинди

Фарғона туманида фуқаронинг 800 доллар пулини талончилик йўли билан олиб қўйган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 19 январь куни О.Т ва Н.Б.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда З.Ш Хўроба маҳалла МФЙ ҳудудидаги дала йўлига олиб боришиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уришиб ёнида бўлган жами 800 АҚШ доллари пулларини талончилик йўли билан очиқдан-очиқ талон-тарож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а.б» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг