Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ўзини ёқиб юборган нефт заводи ишчиси шифохонада вафот этди

Фарғонада ўзини ёқиб юборган нефт заводи ишчиси шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи биносининг кириш қисмида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган 47 ёшли аёл – Санобар Ҳайдарова шифохонада вафот этди.

«Дарё»нинг манбасига кўра, аёл бугун, 10 август куни соат 07:05 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, унинг ўз жонига қасд қилишига, ишдан бўшатилгани сабаб эканлиги айтилган эди. Маълум бўлишича, у оилада ёлғиз боқувчи бўлган. Турмуш ўртоғи ишсиз, 4 нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани айтилган эди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг