Фарғонада коллеж талабаси мактаб ўқувчисини пичоқлади
Жорий йилнинг 28 февраль куни Қўқон шаҳрида яшовчи, автотранспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси У.Д. ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактаб ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Р.И. касалхонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ, Ғазалкентда 39 ёшли аёлни ўлдириб, унинг ўғлини жароҳатлашда гумонланаётган шахс қўлга олингани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter