Фарғонада катта миқдорда пиротехника ҳамда психотроп моддалар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳар, С.Абдулла МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.П.га тегишли автомашиналарида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 6240 қути (55,3 млн. сўмлик) «Британик» номли пиротехника воситалари мавжудлиги, ушбу пиротехника воситаларини янги йил байрами арафасида қайта сотиш мақсадида олиб келинганлиги аниқланган.
Шунингдек, тадбир жараёнида Қ.П.нинг онасига тегишли, таркибида психотроп моддалар бўлган 7680 дона «Трамадол Ланнахер» дори воситалари ҳам мавжудлиги аниқланиб, улар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter