Фарғонада жиддий ўзгаришлар бўлади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган ишларга тўхталди.
Унга кўра:
- 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилади ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
- Вилоятда бирламчи бўғинга қўшимча 1,5 мингта штат ажратилади.
- Бирламчи тиббий хизматда дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар 3 баробарга оширилади. Бунинг учун, бюджетдан ҳар йили камида 50 миллиард сўмдан ажратилади.
- Вилоятнинг 40 ёшдан ошган 1 миллионга яқин аҳолиси ўртасида юрак-қон томир ва диабет касалликлари бўйича манзилли скрининг текширувлари ўтказилади.
- Бунинг учун, «тиббиёт бригадалари» қондаги глюкоза ва холестерин миқдорини ўлчайдиган экспресс-тестлар билан таъминланади.
- Бағдод, Ёзёвон туманлари ва Қўқон шаҳрида туманлараро шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
- Фарғона шаҳрида – 2 та, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Бешариқ туманида – 1 тадан туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади ва барча туғруқ бўлимлари тўлиқ замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
- Қува, Бувайда, Олтиариқ, Фарғона, Ўзбекистон, Қўштепа, Риштон ва Тошлоқ туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб, каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.
- 120 ўрин жойга эга бўлган Болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилади.
- Вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туман поликлиникаларида болалар бўлимлари фаолияти қайта тикланади, шифохоналарда эса болалар реанимацияси ташкил этилади.
- Фарғонада, водийда ягона Болалар кардио-хирургия маркази ташкил этилиб, туғма юрак нуқсони бор, юқори технологик операцияга муҳтож болаларни замонавий эндоваскуляр йўл билан хирургик даволаш йўлга қўйилади. Барча даволаш амалиётлари бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
- Нефрология марказининг филиали ташкил этилади ва буйрак трансплантацияси йўлга қўйилади.
- Гемодиализ ускуналари 2-3 баробарга кўпайтирилади.
- Вилоятда Ҳиндистон билан ҳамкорликда, Эндокринология маркази ташкил этилади.
- Давлат-хусусий шериклик асосида, вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази негизида, барча хирургик хизматларни бир жойни ўзида ташкил этувчи замонавий тиббиёт кластери барпо этилади.
- Вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter